Депутат ёшлар билан учрашди

10.08.2022, 15:54

Депутат  ёшлар  билан  учрашди

17-Тутзор сайлов округидан халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгаши депутати Фазлиддин Раджабовнинг Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шаҳрисабз IT технологик паркида бўлиб ўтган анжуманда туман ва шаҳарда истиқомат қилаётган ёшлар иштирок этишди.

Депутат ўз сўзида ўтган олти йил мобайнида мамлакатимизда ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар, Президентимизнинг IT соҳаси вакиллари билан мулоқот чоғида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув қатнашчилари  технологик паркда ташкил этилган бир йиллик ва икки ойлик курсларда  бешта йўналиш бўйича  ўтказилаётган машғулотларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш борасидаги ишлар билан ҳам танишдилар. Партия ноиби ёшларнинг қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар қайтарар экан, истиқлолимизнинг сўнгги олти йилида Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилган ислоҳотларимиз натижасида  мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан ўзгартириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилганлигини алоҳида қайд этди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+