Депутатлар сайёр қабули: Тахиатошликларнинг муаммолари тинглади

10.08.2022, 15:56

Депутатлар сайёр қабули: Тахиатошликларнинг муаммолари тинглади

O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши томонидан депутатлар билан ҳамкорликда  сайёр қабул ташкил қилинди.

Сайёр қабулда “Нурли келешек” маҳалла фуқаролар йиғинида  истиқомат қиладиган  аҳоли муаммолари  тингланди. 

Жумладан, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Мақсет Ўтемуратов келини уйини таъмирлаб беришда ёрдам сўради. Бу мурожаат эса “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали сессияда кўриб чиқишини айтди.   

Яна бир фуқаро Дина Кузенбаева ҳам соғлигини тиклаш учун бир марталик ёрдам пули беришини сўраб мурожаат қилди. Бу бўйича халқ вакили маҳаллага тегишли ҳужжатларини топшириш кераклиги  тушунтирилди.    

Қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган муаммоларнинг аксарияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган бўлса, ечимини кутиб турган муаммоларни ўрганиб ўз вақтида ҳал қилиниши борасида вазифалар белгилаб олинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+