Депутатлар кўмагида Шарқ тонги маҳалласининг сув тармоғи янгиланмоқда

10.08.2022, 15:58

Депутатлар кўмагида Шарқ тонги маҳалласининг сув тармоғи янгиланмоқда

Депутатлик сайловчилар олдидаги жуда катта масъулиятдир. Депутат ҳамиша халқ билан бирга бўлиши, халқ дарди билан яшаши, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишда фидойилик кўрсатмоғи лозим.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановларнинг сайловолди дастурларида ҳам аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли равишда ҳал этишга кўмаклашиш асосий вазифалардан этиб белгиланган.

Айни шу мақсадда Наманган шаҳрининг Шарқ тонги маҳалласидаги кекса нуронийлар томонидан маҳалланинг ички кўчаларидаги эскирган сув тармоғини янгилашда амалий ёрдам сўраб билдирилган мурожаат жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш давомида маҳалланинг Самарқанд кўчаси ўтиш йўли ва 7-берк кўчаларидаги сув тармоғи трубасининг ёрилиши аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш билан биргаликда, ҳаёт манбаи бўлган тоза ичимлик сувини исроф бўлишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатни тез фурсатларда бартараф этиш мақсадида депутатлар томонидан зудлик билан зарурий чора-тадбирлар кўрилиб, 600 метр сув трубаси депутатлар маблағи эвазига беғараз етказиб берилди.

- Маҳалламиз аҳолиси депутатларимиз фаолиятидан ҳурсанд. Боиси уларга билдирган хар бир мурожаатимизга ижобий ёндошиб, ҳал этишга ёрдам беришмоқда, - дейди маҳалла фуқароси Шавкатмирза Хожимирзаев. Сув тармоғини янгилаш борасидаги билдирган мурожаатимиз бўйича ҳам амалий ёрдам беришди. Бу билан бир неча йиллик муаммоимиз ҳал бўлди.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+