Оила тинчлиги - юрт фаровонлиги

10.08.2022, 16:00

Оила тинчлиги - юрт фаровонлиги

Сайхунобод туманида "Оила тинчлиги - юрт фаровонлиги" мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шохиста Бозорбоева, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбар, ходимлари, партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этди. 

Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ оиланинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, уни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-аҳлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, соғлом оила вужудга келиши учун барча ташкилий-ҳуқуқий шароитларини яратиш бўйича юртимизда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда малакали психологлар, оила илми мутахассислари, Оқила аёллар кенгаши аъзолари оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш, ажрим ёқасидаги оилалар ва нотинч оила аъзолари билан суҳбат олиб борди. Натижада шу куннинг ўзида 9 та оилалар яраштирилди.

Шундан сўнг, оилалар ўртасида спортнинг шашка, стол тенниси, волейбол турлари бўйича беллашув ташкил этилиб, фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+