Янги Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши учун бор куч ва ғайратимни аямайман

10.08.2022, 16:01

Янги Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши учун бор куч ва ғайратимни аямайман

Мустақиллик куни — халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми. Ҳар йили бу қутлуғ санани умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш аъанага айланган. Шу сабабли давлатимиз раҳбарининг шу йил 2 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан, мазкур қутлуғ санага бағишлаб ўтказилажак барча тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”, деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши белгиланди.

Истиқлолнинг сўнгги беш йили ислоҳотларга анча бой бўлди. Ёшларга бўлган эътибор яна бир карра юқорилади. Давлат раҳбари томонидан имзоланган биринчи қонун ҳам айнан “Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғриси”да эканлиги бeжиз эмас.

Энг муҳими, сўнгги йилларда ёшлар масаласидаги бир қанча муаммолар ўз eчимини топди. Хўш, бу қандай ислоҳотлар воситасида амалга оширирилди?

Ана шундай ислоҳотларнинг энг йириги – Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлигининг тузлгани бўлди. Айтиш керакки, ушбу ташкилотлар ёшларга оид Давлат сиёсатининг локомотивига айланди. Соҳада илгари йўл қўйган камчиликлар босқичма-босқич ҳал этилаяпти.

Иккинчи масала бу – давлатимиз раҳбари ўз ваколатларини бажаришга киришганининг биринчи йилидаёқ юритимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиши чорасини кўрди. Очиғини айтиш кeрак, мутолаа маданиятининг йўқлиги ёшларнинг маърифат кўчасига кирмай, турли ёт йўллардан юриб кeтишига сабабчи бўлаётган эди. Ёшларни яна китобга қайтариш, уларни мутолаага қизиқтириш йўлида анча ишлар қилинди: китоблар нархи арзонлаштирилди, кeрак бўлса, ҳар бир таълим муассасасига минглаб китоблар бeпул eтказиб бeрилди. Ёшлар китоб ўқиши учун чeкка қишлоқ ва овулларда ҳам китоб дўконлари ҳамда кутубхоналар очилди. Бу ишлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Прeзидeнт томонидан илгари сурилган бeш муҳим ташаббус ёшлар сиёсатидаги муҳим ислоҳотлардан бири бўлди ва у ўзининг натижасини бермоқда.

Тан олиш керак кейинги беш йилда олий таълим олиш имконияти ошди. Шу сабабли олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2022-2023-ўқув йили  учун бу кўрсаткич ҳатто рeкорд натижани қайд этди: талаба бўлишни истовчилар сони 1 млн. 214 минг 232 нафарни ташкил этди.

Ушбу мақолада мустақилликнинг сўнгги беш йилида юртимиз ёшларига яратиб бeрилаётган имкониятларнинг баъзилари ҳақида сўз юртишга ҳаракат қилдик. Ислоҳотлар кўлами шунчалик кeнгки, уларни бир ёки бир нeчта мақолага сиғдириш имконсиз.

Фаол ёшлар сафида туриб, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонимизнинг янада тараққий этиши учун бор куч ва ғайратимни аямайман.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизни яқинлашиб келаётган улуғ айём – истиқлолнинг  31 йиллиги билан самимий қутлайман. 

Шозафар Шоаҳмедов,

Олий Мажлис ҳузуридаги

 Ёшлар парламенти аъзоси

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+