Гурланда чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

11.08.2022, 17:55

Гурланда чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

O'zLiDeP Хорзм вилоят кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тарақиёт стратегиясидаги 32-мақсадда белгиланган “Чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш соҳаси ҳажмини 1,5-2 баровар кўпайтириш” масаласи юзасидан Гурлан тумани миқёсида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Чорвачилик ва айниқса қорамолчиликни ривожлантиришга республикада ҳар доим алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Мустақиллик йилларида соҳани ривожлантириш тенденцияси янада тезлашди. Гурлан туманида ҳам  чорвачиликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, чорва моллари бош сонини купайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш ва молиялаштириш, тез етилувчан янги зотларнинг кўпайтириш орқали маҳаллий бозорларни таъминлаб бориш, аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва молларигача сунъий уруғлантиришни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса бунда чорвачилликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг хизмати аҳамиятга сазавор.

Партия вакиллари ўрганиш олиб борган тумандаги “Мардон, Камрон Жўшқин” фермер ҳўжалиги ҳам ўз фаолиятини 2019 йилда 30 та наслли қорамоллар билан бошлаган. Гўшт ва сут йўшналишида боқилаётган наслдор қорамоллар сони бугунги кунда 80 тадан ошиқни ташкил этади. 30 гектар фермер хўжаликка қарашли  ер майдонида чорва моллари учун беда, маккажўхори ва буғдой каби экинлар етиштирилиб, қорамоллар учун силос ва ем хашак тайёрланади.  Сут йўналишидаги сигирлардан кунига 200 литиргача сут олиниб, тумандаги мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилади. Гўшт йўналишида боқилаётган бузоқлар 2 йилда 1 тонна тош босишини инобатга олсак, бозорларни гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда ҳам анчагина имкониятлар яратилишини англаш мумкин.

Партия вакиллари фермер хўжалиги вакиллари билан мулоқотлар давомида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида мавжуд муаммолар ва келажакдаги режалар билан қизиқдилар. Йилдан йилга наслли молларни маҳаллий шароитда кўпайтириш билан бирга уларни озуқа, ем хашак билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолди мазкур фермер хўжалигини чорва моллари учун озуқа етиштирадиган қўшимча ерлар билан таъминлаш зарурлиги ҳамда сутни қайта ишлаш ва буғдойни гидропоника усулида ундириб ундан қорамоллар учун озуқа тайёрлаш бўйича янги иннавцион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам зарурлигини билдирдилар. Партия ва тумандаги  O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мазкур масалаларда тегишли мутасдди ташкилотлар билан ҳамкорликда фермер ҳўжалигига амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

Умид Базарбаев,

O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши раиси,

 Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+