Депутатлар ташаббуси билан маҳалла хотин-қизлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

12.08.2022, 16:00

Депутатлар ташаббуси билан маҳалла хотин-қизлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати О.Бабаханов ва Ғ.Бабахановлар ҳамда Наманган шаҳри “Маданий” маҳалласи ёшлар етакчиси Н.Исламовлар ҳамкорлигида 14-30 ёшдаги хотин-қизлар ўртасида Заковат турнири ташкил этилди.

Мусобақада Маданий маҳалласининг И.Мажнунов, Адолат, Зарбдор, Тахтакўприк, Уйчи ва Сумалак кўчаларидан 5 та жамоадан иборат бўлган хотин-қизлар ўзаро беллашдилар.

Тадбирда бу каби интеллектуал ўйинларни аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш, ушбу ўйинларни оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ҳамда миллий интеллектуал ўйинларни шакллантириш ва уларни маҳалла кесимида оммалаштириш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этишига алоҳида урғу берилди.

Мусобақа натижаларига кўра ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчиларга Ёшлар ишлари агентлиги Наманган шаҳар бўлими ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатининг рағбатлантирувчи совғалари топширилди.

Тадбир сўнггида хотин-қизларнинг талаб ва истакларига кўра бу каби интеллектуал ўйинлар ҳар ой ўтказиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+