Корхона ишчилари партия сафига қўшилди

12.08.2022, 16:02

Корхона ишчилари партия сафига қўшилди

O'zLiDeP Поп туман Кенгаши ташаббуси билан "Шахобиддин шукрона" МЧЖда мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан корхона хотин-қизлари иштирокида давра суҳбати ташкилланди.

Сўз олган партия вакиллари Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғоясининг мазмун-моҳиятига, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга оилада ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун яратилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир якунида 8 нафар хотин-қизлар ўз истаклари билан партия аъзолигига қабул қилиндилар.

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+