Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим

12.08.2022, 16:04

Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим

Ургут Эркин Иқтисодий зона қошидаги партия бошланғич ташкилотида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл- юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! ғояси асосида “Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим” мавзуида тадбиркорлар билан амалий учрашуви ташкил этилди.

Мустақиллик шарофати билан ҳар соҳада бўлаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари бунинг исботидир. Жумладан, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси 2017 йилнинг 12 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида ташкил этилган. Мазкур иқтисодий зонанинг Ургут туман “Мерганча” массиви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасинининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарори билан ҳудудий чегаралари белгиланган бўлиб умумий ер майдони 1842,8 гектарни ташкил этади. “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 109 лойиҳалар амалга оширилиб, 9500 нафарга яқин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда 68 та лойиҳа ишга туширилган ҳамда 4500 дан ортиқ иш ўринлари яратилган. Биргина 2022 йилнинг январ-июль ойлари давомида қиймати 2 709,6 млрд. сўм. бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Экспорт ҳажми эса 57,0 млн. долларни ташкил этади.

Бугунги кунда мазкур иқтисодий зонада 100 дан ортиқ корхона ва ишлаб чиқариш цехлари мавжуд бўлиб, тумандаги ва қўшни туманлардаги 5000 дан ортиқ хотин - қизлар ва ёшларни иш билан бандлиги таъминланган.

Хулоса қилиб айтганда мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни сарҳисоб қиларканмиз, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир соҳадаги эътибори, яратиб берилаётган имкониятлар туфайли “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги ўсиш-ўзгаришлар қамрови энди бутун вилоятни қамраб, мамлакатимиз иқтисодиётида ўз аксини топади. Самарқандда тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳити янада ривожланади.

Жахонгир Хужамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+