IT-бизнес учун имтиёзлар: Юқори Чирчиқ туманидаги Astrum IT академиясида ёш дастурчилар билан мулоқот ўтказилди

12.08.2022, 16:11

IT-бизнес учун имтиёзлар: Юқори Чирчиқ туманидаги Astrum IT академиясида ёш дастурчилар билан мулоқот ўтказилди

Бугун юртимизда жонажон Ўзбекистонимизни рақамли ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, IT-маҳсулотлар ва хизматлар экспорти изчил ортиб боряпти. Хорижий инвесторлар, хусусан, хорижий IT-компаниялар учун ҳам муносиб имкониятлар яратилмоқда. Яратилаётган афзалликлар қаторида IT-бизнес учун имтиёзларни ҳам қайд этиш мумкин.

Партия вилоят ҳамда Юқори Чирчиқ туман Кенгашлари ташаббускорлигида ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам Ўзбекистонни рақамли ривожлантиришда ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этишни қўллаб-қувватлаш, мамлакатда IT-бизнесни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди..

Ноодатий кечган учрашувда партия вилоят ҳамда туман Кенгаши мутасаддилари бу ерда таҳсил олаётган ёш дастурчилар билан алоҳида-алоҳида ва гуруҳларга бўлинган ҳолда суҳбат олиб боришди. Ўзаро самимий фикр алмашув тарзида кечган тадбирда ёш дастурчиларнинг соҳа ривожига доир таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Мулоқот чоғида ёш дастурчилар сўнгги йилларда соҳага берилган эътибор учун миннатдорлик билдиришаркан, замонавий жиҳозланган машғулот хоналарида юқори технологиялардан фойдаланиб, таълим олишаётгани етук мутахассис бўлиб етишишларига улкан туртки бўлишини айтишди.

Тадбир ташкилотчилари бугунги кунда ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этишга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда IT-мутахассислар сони 50 мингга етган бўлса, 2030 йилга бориб уларнинг сонини бир миллион кишига етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот беришди.

Ўзбекистонда ҳам хусусий IT сектори жадал суръатлар билан ривожланаётгани борасида тўхталишаркан, шунинг учун ҳам ахборот технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу беришди.

Бозор ўсиши ва фаровонлик учун етарли ишчи кучи билан таъминлашда IT-таълим мутахассисларни тайёрлаш –муҳим роль ўйнаши, шу боис Ўзбекистон IT-таълимга катта куч сарфлаётганини алоҳида эътироф этишди.

Мамлакатимиз IT секторидаги ишларни янада ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотларда партиянинг ҳам ўз салмоқли улуши борлигини қайд этишди.

Партия ташкилотлари ёш дастурчилар ва уларнинг IT-бизнеслари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳозир эканини билдиришди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+