Тадбиркорлик объектида мастер-класс ўтказилди

12.08.2022, 16:21

Тадбиркорлик объектида мастер-класс ўтказилди

O`zLiDeP Узун туман Кенгаши томонидан тумандаги «Меҳнат» маҳалласида “O`zLiDeP ва маҳалла ҳамкорлиги – тадбиркорликни ривожлантириш омили” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда партиянинг Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан 71-мақсадда белгиланган вазифалар доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, тадбир доирасида иштирокчиларга маҳалладаги ҳунарманд ва тадбиркорларнинг фаолияти таништирилди. Хусусан, ушбу ҳудудда 2019 йилдан бери фаолият олиб бораётган Ҳасан Шералиевнинг «Бургер сити» деб номланган емакхонасига ташриф буюрилди. Айни пайтда бу ерда 4 нафар ёш иш билан таъминланган бўлиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Ҳасан Шералиев тадбир иштирокчиларига тадбиркорлик кўникмалари юзасидан ўз сир-асрорларини, тажрибаларини ҳам ўртоқлашди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+