Пахта нархининг ошгани барча фермерларимизнинг манфаатдорлигини оширади
12.08.2022, 17:14

Президентимизнинг 2020 йил 6 март куни имзоланган «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори биз каби фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган халқимизнинг бирини икки қиладиган, косасини оқартирадиган тарихий ҳужжат бўлди.
Бинобарин, бу орқали деҳқонларнинг оёғига тушов бўлиб келган пахта бўйича давлат буюртмаси бекор қилинди ва амалий ҳаракатларга кенг йўл очилди.
Айниқса, бу йилги пахта ҳосили учун яъни, ўрта тола навли пахта хомашёси минимал нархи (ҚҚС билан бирга) 10 минг 25 сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёси минимал нархи (ҚҚС билан бирга) 15 минг 120 сўмни ташкил этгани барча фермерларимизнинг манфаатдорлигини оширади.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда пахта хом-ашёсини етиштириш, харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда фермер хўжаликлари манфаатдорлигини оширишнинг янги механизмлари белгилаб бериганлигининг ўзи биз деҳқонларнинг меҳнатимизга берилаётган улкан эътибор ва беқиёс ҳурматнинг намунаси деб биламиз.
Айтиш жоизки, юртимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган кластер тизими охирги уч йилликнинг энг муҳим ўзгаришларидан бири бўлди. Қисқаси, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида янги давр бошланмоқда.
Жорий этилаётган замонавий механизмлар аграр соҳадаги унумдорлик, манфаатдорлик, тармоқда меҳнат қилаётган миллионлаб инсонларнинг турмушига ёруғлик, фаровонлик олиб кирмоқда. Кўрилган оқилона чора- тадбирлар натижасида ушбу муаммоларга ҳам тўлиқ ечим топилди.
Фермерларимизга қарата шуни айтмоқчиманки, меҳнат қилишдан ҳеч ҳам тўхтаманг, ушбу янгиликдан руҳланиб, бу йилги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олинг, хирмонизга барака берсин.
Шарифбой РАЖАБОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
«Боғот» фермер хўжалиги раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар
26.09.2023, 09:51
-
Тиббиётни 100 фоиз рақамлаштириш бизга нима беради?
25.09.2023, 16:29
-
БМТ минбаридаги таклиф гендер тенглик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди
25.09.2023, 16:25
-
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – юртимизда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожини таъминловчи муҳим ҳужжат бўлди
22.09.2023, 15:23
-
Жаҳон минбарида бизга тинч ва барқарор, очиқ Афғонистон кераклиги таъкидланди
22.09.2023, 15:09
Фикрингизни қолдиринг