Мустақиллик – энг олий неъмат

16.08.2022, 10:55

Мустақиллик – энг олий неъмат

Беруний туманидаги “Ёшлар” марказида Ўзбекистон Республикаси  мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" мавзусида туман ХТБга қарашли 72 та умумий ўрта таьлим мактабларининг директорлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари  Р.Юлдашева, ДИК туман бўйича бош мутахассиси Ж.Уразалиев, ДХХ ходими Х.Худдиев, туман бош имоми Н.Юсупов, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси В.Турениязов, туман  ХТБ мудири А.Худайбергеновлар иштирок этди.

Тадбирда мустақиллик туфайли республикамизда амалга  оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ёшларга, хотин-қизларга бўлган эътибор, кўрсатилаётган ғамхурликлар, тинчлик  қадри, миллатлараро тотувлик, "Инсон қадри  учун"  улуғвор  ғояси  асосида  амалга оширилаётган бунёдкорлик  ишлари,  давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона тинчлик сиёсатига инсонлар қалбидаги шукроналик ҳисси, ёшлар таълим-тарбияси тўғрисида масалалар муҳокама  қилинди.  

Тадбирда  O’zLiDeP  Беруний  туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Р.Юлдашева ўз сўзида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати  билан  барча  йиғилганларни  табриклаб, бўлаётган  ўзгаришлар, қилинаётган барча ишлар инсон  қадр-қимматини улуғлашга қаратилганлиги, барчамиз мустақиллигимизни асраб-авайлашга тиш тирноғимиз билан курашишимиз, қадрига етишимиз кераклигини айтиб  ўтди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+