Депутатлар банк раҳбарларининг ҳисоботини тинглади

16.08.2022, 10:57

Депутатлар банк раҳбарларининг ҳисоботини тинглади

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида “Агробанк” АТБ Арнасой филиали бошқарувчиси ўринбосари Жамол Норбековнинг ахбороти тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаганидек, фармон ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, жорий йил ҳисобот даврида 514 нафар фуқароларга Юнистрим, “Золотоя корона”, Контакт халқаро пул ўтказмалари орқали 236 480 АҚШ доллари миқдорида хорижий давлатлардан пул қабул қилинган. Ойма-ой таҳлил қилинганда хизматлар ортиб боришини кузатиш мумкин.

 “Агробанк” АТБ туман филиали кирим кассаси орқали 2017 йилдан бугунги кунга қадар 1 303 нафар фуқаролардан 3 158 056 АҚШ доллари қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг август ойигача 149 нафар фуқаролардан 686 02 АҚШ доллари қабул килинган.

 Шунингдек, 2017 йилдан 2022 йилнинг 1 август даври оралиғида “Агробанк” АТБ туман филиалига хорижий валюта олиш бўйича 734 нафар фуқаролар мурожаат қилишган. Уларга 2 410 734 АҚШ доллари миқдорида хорижий валюталар сотилган.  2022 йилнинг ҳисобот даврида ушбу кўрсатгич 148 нафар фуқароларга 446 120 долларни ташкил этади.

Йиғилиш давомида депутатлар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтиб, мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топдилар.

Жавлон Абдушукуров,

 O`zLiDeP Арнасой туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+