Тахиатошлик маҳалла хотин-қизлари тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди

16.08.2022, 11:03

Тахиатошлик маҳалла хотин-қизлари тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди

 Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида O’zLiDeP томонидан ўтказилаётган бир қатор истиқболли лойиҳалар доирасида жойларда турли хил мазмунда учрашувлар, мастер класлар ташкил қилинмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳам “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкма оила”, “Фаровон оила” партиявий лойиҳалари доирасида тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбиркорликка қизиқувчи хотин-қизлар учун "Dilarom tekstil" МЧЖ га саёҳат ташкил қилинди.  

Мақсад эса O`zLiDeP партиясининг дастурий мақсад ва вазифалари  тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш,  аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш, шунингдек, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятимизнинг илғор қатлами бўлмиш тадбиркор, фермер хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштиришдан иборат.

Корхона раҳбари Диларом Мадаминова тикувчилик цехида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирар экан, тикилаётган кийимлар,  буюртмалар, тадбиркорликнинг айнан тикувчилик йўналишига қизиқувчи  қизларга ўз  фаолиятини қандай бошлаганлиги,  келгуси  режа  ва мақсадлари  билан ўртоқлашди. 

Учрашувда хотин-қизларимиз тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди. 

Маълумот ўрнида "Dilarom tekstil" МЧЖ ўз фаолиятини 2017 йили 4та тикув машинаси билан бошлаган бўлса, ҳозирги кунда 300,0 млн сўм  имтиёзли кредит олиб, ўз тикув цехини ташкил қилди, 20 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+