“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида аёллар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

17.08.2022, 17:44

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида аёллар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

Энг азиз, энг улуғ байрам - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Жисмоний ва маънавий камолот уйғунлиги – соғлом ва фаровон турмуш гарови” мавзусида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий - кўрик давомида ушбу ҳудуддаги “Темир”ва “Аёллар” дафтари руйхатида турувчи 41 нафар хотин-қизлар, 15 болажонлар терапевт, лор, окулист бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар кабулида бўлиб, УЗИ аппаратидан ўтказилдилар ҳамда мутахассис врачларнинг тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар. Тиббий-кўрик доирасида 5 турдаги дори-дармонлар тарқатилди. Соғлом турмуш тарзини юритиш ва тўғри овқатланиш бўйича фойдали маслаҳатлар берилди.

Бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад - хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш,оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш, уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Тадбирда иштирок этган O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Нўъмон Саъдуллоев ҳамда маҳаллий Кенгаш депутати Наргиза Диловалар томонидан иштирокчиларга Президентимизнинг  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида” ги қарорида белгилаб берилган вазифалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар батафсил тушунтириб берилди. Қарорнинг мазмун-моҳияти, хусусан юртимизда мустақиллик йилларида рўй берган туб ўзгаришлар, аҳолини ижтимоий-иқтисодий муҳофазалаш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида ҳам фикрлар юритилиб, мустақиллик- олий неъмат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    710
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+