Ёшлар тўқимачилик корхонаси иш жараёни билан танишди

18.08.2022, 16:53

Ёшлар тўқимачилик корхонаси иш жараёни билан танишди

Мамлакатимиздаги тўқимачилик субъектларидан бири "WBN Ромтекс" масъулияти чекланган жамиятида бугунги кунда 750 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқда. Корхонада иккинчи босқичда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти. 2024 йилда корхона тўлиқ ишга тушгач 3000 киши иш билан банд бўлади.

Ҳудуддаги умумтаълим мактаблари битирувчилари, МФЙлардаги ёшлар етакчилари, партия Ромитан туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари яқинда ушбу корхонада бўлиб, унинг иш жараёнлари билан батафсил танишдилар.

Ёшлар билан ўтказилган учрашувда ҳозир бўлган O’zLiDeP дан халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига сайланган корхона иш юритувчиси Оматжон Жўрабоев, фабриканинг Туркиялик бошқарувчиси Умид Бажаксиз ва партиянинг Ромитан туман кенгаши аппарат раҳбари Насриддин Вохидов ҳамда малакали мутахассислар томонидан йигит қизларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар терилди. Ёшларни иш билан таъминлаш бўйича корхона имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фикр алмашилди.

  • Кўрилди
    436
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+