Ёшлар иштирокида “Ватан учун яшайлик!” деб номланган тадбир ташкил қилинди

18.08.2022, 16:56

Ёшлар иштирокида “Ватан учун яшайлик!” деб номланган тадбир ташкил қилинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Ш.Рашидов тумани Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Ватан учун яшайлик!” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Ёшлар ишлари агентлиги  туман бўлими, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Айни пайтда, расмий маълумотларга кўра, тумандаги мавжуд 38 584 та хонадонларда 231 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 126 мингдан ортиғини ёшлар ташкил қилади.

Туманда мустақиллик йилларида ёшларнинг билим олишлари, спорт, санъат ва бошқа соҳаларда ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун катта имкониятлар яратилган. Ўз ўрнида туман йигит-қизлари фан олимпиадаларида, спорт мусобоқаларида юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар. Сўнгги олти йилда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали, доимий даромад манбаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, шу мақсадда туман ёшларига 6 млрд. сўмдан кўпроқ кредит маблағлари ажратилган. “Ёшлар дафтари”га киритилган 1930 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. Бундай мисолларни яна кўплаб давом эттириш мумкин.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар мустақилликнинг нафақат шахсий ҳаётларида, балки мамлакатимиз ёшлари ҳаётида тутган ўрни ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Яқинда шахмат бўйича жаҳон олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган ёш спортчиларимизнинг ютуғи ҳам мустақиллик тўйига муносиб тўёна бўлганини, уларнинг интилиши барча учун ибрат эканлигини айтиб ўтдилар.

Тадбирда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ўтаётган маънавий-маърифий тадбирларда ёшлар фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+