Ҳазорасплик ёшлар тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди

18.08.2022, 17:15

Ҳазорасплик ёшлар тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди

O'zLiDeP Ҳазорасп туман  кенгаши ташаббуси билан ёш тадбиркор фаолияти билан ёшларни таништириш мақсадида пресс тур ташкил этилди. Пресс тур иштирокчилари Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши  депутати, ёш тадбиркор Рахматжон Маткаримов раҳбарлик қилаётган  тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқаришга ихтисосолашган “Нурмуҳаммад Исломобод” МЧЖ да бўлдилар.

Мазкур корхона сифатли тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш ва ички бозорни арзон тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаш билан бирга экспорт қилишни ҳам йўлга қўйган. Корхонанинг лойиҳа қиймати 1 млн 200 долларни ташкил этиб, шундан 450 минг доллар банк кредити олиниб, 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган.  Бу ерда кунига 25 минг жуфт, йилига 6-7 млн жуфт тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқарилади. Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт йўлга қўйилган.

Пресс тур иштирокчилари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишаркан,  тадбиркор ёшларнинг бизнесини ривожлантириш, тадбиркорлик лойиҳа ва ғояларини ҳаётга тадбиқ этишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича ўзининг фикр мулоҳазалари билан ҳам ўртоқлашди. Дастлаб 25 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган корхонада бугун 70 нафар маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланган. Келгусида фаолиятни янада кенгайтириб, корхона қошида тиббиёт ниқоблари ва унинг матосини ишлаб чиқариш яна 120 та янги ишчи ўрини яратиш режалаштирилган. Паресс тур иштирокчилари янги ташкил этиладиган иш ўринларига таклиф этилди.

Ёш тадбиркор Рахматжон Маткаримов европа бозорига кириш ва мазкур тиббиёт қўлқопларини Италия ва Япония каби ҳорижий давлатларга экспорт қилишни йўлга қўйиш ниятида. Аммо бунда халқаро сертификатларни олиш зарур. Бу борада эса юртимизда ҳали хорижий сертификатларни олиш тизими қулайликлари йўқлиги боис тадбиркорларнинг мазкур сертификатларни олишда муддатларнинг узунлиги ва ортиқча маблағ сарфининг мавжудлиги эвропа бозорига кириб боришда қийинчиликлар туғдирмоқда. Халқаро сертификатларни олиш тизими соддалаштирилса тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади.

Озода Қаландарова,

O'zLiDeP Ҳазорасп туман  кенгаши

Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+