Хоразмнинг энг илғор ишбилармон аёллари аниқланди

18.08.2022, 17:17

Хоразмнинг энг илғор ишбилармон аёллари аниқланди

 Хоразмда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори асосида “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг ҳудудий Республика босқичи ўтказилди.

2016 йилдан бошлаб ўтказилиб келинаётган мазкур танлов доирасида ташкил этилган тадбирларда иштирок этган хотин-қизлар сони жами минг  нафардан ошди.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида “Ишбилармон аёл” кўрик танлови доирасида 13 та туман, шаҳар босқичлари ташкил этилиб, танловда фаол иштирок этган 700 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларидан иборат хотин-қизлардан 13 нафари танловнинг худудий Республика босқичига йўлланма олишди.

Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари кўрик-танлов иштирокчиларида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, Мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотди. Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизлар фаолиятини баҳолашда танлов низомига асосан ҳакамлар ҳайъати томонидан хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитгани, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш билан бирга замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратгани, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Ишбилармон аёлларнинг чинакам байрамига айланган мазкур тадбир давомида аёлни, Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра 1-ўринни Хонқа тумани "Хонқа чорва капитал" МЧЖ раҳбари Нилуфар Маҳмудова қўлга киритган бўлса, 2- ўринни   Урганч туманидаги "Азамат ўғли Асадбек" кўп тармоқли фермер хўжалиги  раҳбари Муяссар Қурязова ҳамда 3-ўрин Хива шаҳардаги якка тадбиркор Гулноза Атажановаларга насиб этди.

Шунингдек, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” каби номинациялар бўйича  ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолибларга ва фаол иштирокчиларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

Мушарраф Рахимова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+