Ёзёвонлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

19.08.2022, 14:52

Ёзёвонлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O`zLiDeP Ёзёвон туман кенгаши томонидан "Депутатлар ва  тадбиркорлар мулоқоти" форуми  "Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" шиори остида ўтказилди.

Депутатлик гуруҳи, мутасадди ташкилот раҳбарлари тумандаги тадбиркорлар билан учрашди. Унда 30 нафардан зиёд фуқаролар тадбиркорлик ишларида юзага келаётган муаммолар, янги лойиҳа ва таклифлари билан қатнашдилар.

Хусусан, асаларичилик, чорвачиликни ривожлантириш, кредит тўловини ундириш, хизмат кўрсатиш учун жой, тадбиркорлик учун кичик саноат зонасидан ер майдони ажратиш, солиқ тўловларида енгиллик яратиш, кадастр ҳужжатларидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит маблағлари ажратиш каби турли йўналишларда мурожаатлар йўллашди.

Қабулда ҳар-бир мурожаатлар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тегишли ташкилот раҳбарларига йўналтирилди.

  • Кўрилди
    375
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+