Депутатлик эшитуви: Қувада янги барпо этилаётган уй-жойларнинг қурилиш ҳолати муҳокама қилинди

19.08.2022, 14:55

Депутатлик эшитуви: Қувада янги барпо этилаётган уй-жойларнинг қурилиш ҳолати муҳокама қилинди

O'zLiDeP Қува туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар туманда янги қурилаётган уй-жой ва биноларда хавфсизлик даражаси юқори бўлган замонавий трансформаторлардан фойдаланиш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари И.Нажмидиновнинг ҳисоботи эшитилди.

Бундан ташқари, туманнинг “Турк” маҳалла фуқаролар йиғини “Мингчинор” қишлоғи ҳамда “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғининг “Бегат” қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши ҳамда улардаги коммуникация ва замонавий трансформаторлар тизимида олиб борилаётган ишларга аҳамият қаратди.

Ўрганишлар давомида “Қува Импекс” ХК, “Иқтисод” ХИЧФ, “Гарант аик сервис” МЧЖ қурилиш ташкилотлари томонидан қуриб битказилган уйлар аҳолига фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирилганлиги, ҳозирда уйларнинг кириш қисмларида охирги пардозлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланган. Кўп қаватли турар жойларни муҳандислик коммуникация тармоқларига улаш бўйича лойиҳа асосида тадбирлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.

  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+