O’zLiDeP ёшлар бизнес тури: Оҳангаронлик салоҳиятли тадбиркор ёшлар ўз бизнес режалари билан ўртоқлашди
19.08.2022, 15:08

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 30 июнь куни “Ёшлар куни”га бағишланган байрам тадбиридаги нутқида ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.
O’zLiDeP ҳам ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “O’zLiDeP ёшлар бизнес тури”ни ташкил этиб келмоқда.
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партия Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган бизнес тур ҳам ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида ўтказилди.
Бизнес турда сўз олган O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Жамшид Жамолов бугун юртимизда ёшларга таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳамда юргизиш, бахтли ва фаровон турмуш кечириш учун яратиб берилаётган имкониятлар, тил ўрганишлари учун ажратилаётган субсидиялардан унумли фойдаланиш зарурлиги хусусида тўхталди.
Кичик оилавий тадбиркорликдан ўз ишини бошлаган корхонада бугун 15 нафар бошқарув, 130 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилаётгани тадбиркорнинг фаолият йўналишини тўғри танлаганидан далолат бериши тўғрисидаги ўз мулоҳазаларини билдирди.
Корхона мамлакат ички бозорини импорт ўрнини босувчи чинни ва фаянсдан ишланган сифатли санитария техник жиҳозлари билан таъминлаш билан бир қаторда ўз маҳсулотларини экспортга йўналтираётган салоҳиятли заводлардан бирига айланаётганини алоҳида эътироф этди.
Қурилиш соҳасида салоҳиятли ўринга эга корхонанинг ривожланиш йўлида босиб ўтган қадамлари ёшлар учун ибрат мактаби вазифасини ўташга арзирли эканига урғу берди.
Корхона раҳбари Асомхон Аббасов эса ёшларга масъулияти чекланган жамиятнинг ташкил этилиши тарихини сўзлаб берди. Корхонанинг ўз фаолияти даврида босиб ўтган ривожланиш йўли, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ҳақида маълумотлар бериб, тажрибалари билан ўртоқлашди.
Бугун юртимизда хусусий тадбиркорлик ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлар эшиклари очилгани, айниқса, “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” қилиниб, шахсан юртбошимиз томонидан тингланаётгани, мамлакат раҳбари томонидан “таянч” дея эътироф этилаётгани уларнинг фаолиятларида катта куч бераётганини мамнуният билан тилга олди. Ёшлар мана шу имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланишлари зарурлигини қайд этди.
Корхонага ташриф буюрган ёшлар бу ердаги марказий омбор, масса тайёрлаш, қуйиш, қадоқлаш, қолип ясаш цехларида бўлиб, у ерда кетаётган жараён билан яқиндан танишишди. Мутахассис ва муҳандислар, усталар билан ҳамсуҳбат бўлишди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг