Депутат маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилди

19.08.2022, 15:13

Депутат маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилди

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги қутлуғ айём арафасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Юнусобод тумани “Увайсий” маҳалласида Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Абдумалик Туляганов ва маҳалла раиси Ниғматилла Юнусов томонидан ёшлар, ўсмирлар ва кексалар орасида сузиш, футбол, баскетбол, теннис, бадминтон, гимнастика, шашка ва шахмат спорт турлари буйича мусобақалар ўтказилди.

Спорт тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари топширилди. Дарҳақиқат, келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш бизнинг миллий хусусиятимиздир ва бу борада барчамиз масъулмиз. Болажонларга, ёшларимизга бўлган эътибор келажакка бўлган эътибордир.

  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+