Нукуслик маҳалла ёшлари учун тадбиркорлик субъектига бизнес тур ташкил қилинди
22.08.2022, 17:21

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими томонидан ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб бугунги кунда муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Нукус шаҳридаги “Муратбек мебел” МЧЖ га ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди.
2009 йили ташкил қилинган “Муратбек мебель” корхонаси 13 йилдан буён ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Корхонада кесиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, йиғиш, юмшоқ мебельлар цехи, темир устохонаси, буёқ ва йиғиш цехларида жами 50 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланган. Ишчиларнинг меҳнат ва техника хавфсизлигини таъминлаш учун барча зурур шароитлар яратилган.
Бугун ички бозорда “Муратбек мебель” корхонаси маҳсулотлари ўз ҳаридорига эга. Корхона раҳбари Муратбек Танирбергенов ёшларга ўз фаолиятини бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа, кредит олиш ва бозорни ўрганиш бўйича ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди.
Саёҳат давомида ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, хоридорбоплиги, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг