Тадбиркорлар ва ёшлар учрашуви
23.08.2022, 14:55

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида туманнинг “Дўстлик “МФЙ да жойлашган "Ekvatorial chodak" ишлаб чиқариш корхонасида маҳаллий тадбиркорларнинг ҳудуддаги ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Ушбу корхона 700 иш ўрнига эга бўлиб, ҳозирги кунда корхонада 300 дан ортиқ ишчи ходимлар партия фаоли Нодир Муродов раҳбарлигида фаолият кўрсатмоқдалар.
"Тадбиркор ва ёшлар учрашуви" да маҳаллалалардан иштирок этган 40 нафардан ортиқ ёшлар корхона иш фаолияти билан яқиндан танишдилар, шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволларга корхона ходимлари томонидан аниқ жавоблар берилди.
Эътиборлиси, ушбу корхона ҳузурида 185 нафар маслакдошлардан иборат БПТ ҳам ташкил этилган бўлиб, унга Исомитдин Шомуродов етакчилик қилиб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёш тадбиркорнинг мурожаати партия фаоли кўмагида ҳал этилди
01.02.2023, 18:52
-
Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди
26.12.2022, 18:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
31.10.2022, 12:17
-
Учқўрғонлик моҳир тадбиркор
23.09.2022, 16:14
-
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
20.09.2022, 16:06
Фикрингизни қолдиринг