Ш.Рашидов туманида хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган кредитлар таҳлил қилинди

23.08.2022, 15:50

Ш.Рашидов туманида хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган кредитлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими бошлиғи Шоира Ғозибекованинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳоким ўринбосари, ўз ҳисоботида мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шароф Рашидов туманида “Аёллар дафтарига” киритилганлар 2959 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар 973 нафарни,тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар 926 нафарни, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар 375 нафарни, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 310 нафарни, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 16 нафар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар эса 350 нафарни ташкил этади.

Айни пайтда хотин-қизларнинг 83 нафари доимий, 22 нафари вақтинчалик (жамоат) ишларига жалб этилган, "Аёллар дафтари"га киритилган тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 615 нафар хотин-қизларга тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан 4. 432 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 354 нафар хотин-қизларга 717 млн.сўм,  уй-жойи таъмирланадиган 21нафар хотин-қизларга 157 млн. сўм, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд 302 хотин-қизларга 697 млн. сўм, уй-жой билан таъминланадиган 5 нафар хотин-қизларга 250 млн. сўм, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 14 нафар хотин-қизларга 38 млн.сўм  миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилган. Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Йиғилиш давомида депутатлар кун тартибидаги мавзу юзасидан туман ҳокими ўринбосарига бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди, бу борадаги ўз фикр ва мулоҳазаларини  айтиб ўтишди.

Депутатлар томонидан ҳоким ўринбосарининг ҳисоботи қониқарли деб топилди ва бу борадаги ишларни доимий депутатлик назоратига олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мелиқўзи Омонлиқов,

O`zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+