Шўртангазкимёнинг шижоатли хотин-қизлари

25.08.2022, 16:43

Шўртангазкимёнинг шижоатли хотин-қизлари

 “Шўртангазкимё” мажмуаси бошланғич партия ташкилоти ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “ШГКМнинг шижоатли хотин-қизлари форуми - 2022” бўлиб ўтди. Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” оромгоҳида ташкил этилган анжуманда “Шўртангазкимё” мажмуаси Бош директори, O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Шуҳрат Асланов барча иштирокчиларни истиқлол шодиёнаси билан қутлади.   

   Шундан сўнг Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури, партия Сайловолди платформасида белгиланган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш мақсадида “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзуида семинар тренинг ташкил этилди.

- Қуйи бўғинимиз ташкилотчилигида жамиятимизда меҳнат қилаётган опа-сингилларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги дастурга асосан маънавий-маърифий ва спорт соғломлаштириш мунтазам равишда ташкил этилмоқда, - дейди “Шўртангазкимё” мажмуаси бошланғич партия ташкилоти раиси Хуршид Бердиев. - Уларнинг дам олиш соатларини ташкил этиш мазмунли ташкил этиш мақсадида мамлакатимизнинг муқаддас қадамжолари ва қадимий шаҳарларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Хотин-қизларнинг қўшимча касб билан шуғулланишларини рағбатлантириш учун улар ўртасида миллий каштачилик, зардўзлик, амалий санъат, гул парвариши, иссиқхона хўжалиги ва паррандачиликни йўлга қўйишга кўмаклашиш учун амалий машғулотлар ташкил этаяпмиз.  Депутатлар ва ҳуқуқшунослар иштирокидаги тадбирларда меҳнатга оид амалдаги ва янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилинмоқда. 

Тадбир жараёнида хотин-қизлар ўртасида спортнинг сув полоси, волейбол, арқон тортиш, стол тенниси, шахмат-шашка турлари ва дартс бўйича ўзаро беллашдилар. Вилоят мусиқали драма театри жамоасининг “Тўйдан олдин  томоша” мусиқали спектакли намойиш этилди.

 Форум доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда  меҳмонлар Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+