Юксак ишонч катта масъулият юклайди
25.08.2022, 17:22
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган дастур, фармон ва қарорлар, яратиб берилаётган кенг имконият, шароитлар, ўтган йилдан бошлаб август ойининг 20 санаси “Тадбиркорлар куни” деб белгиланиши фаолиятимизни янада кенгайтиришда кучимизга-куч, шижоатимизга ғайрат қўшади.
Айниқса, Президентимизнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи биз, тадбиркорларга янада кенг имкониятлар беради. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага ошиб, 26 мингтага етган. Мамлакатимизда экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингтага етиб, умумий экспорт ҳажми 30 фоиз кўпайган.
Бу ютуқлар негизида тадбиркорларнинг тинимсиз ва машаққатли меҳнати турибди. Шунинг учун ҳам тадбиркорларга фаровон ҳаётимиз бунёдкорлари, дея юксак баҳо берилди. Бу эса ҳар биримизга янада катта масъулият юклайди.
“Тадбиркорлар куни” арафасида Президентимиз фармойиши билан бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар қаторида менинг ҳам камтарона меҳнатимнинг юксак баҳоланганидан мамнунман.
Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус – 2021” кўрик-танловининг республика босқичида “Энг яхши тадбиркор аёл” йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси “Nexia-3” автомобили билан тақдирландим.
2017 йилнинг феврали ойида фаолият бошлаган корхонамиз Мўйноқ тумани, Орол денгизига ва бошқа жойларга якка турда ёки гуруҳ бўлиб саёҳат қилмоқчи бўлган фуқароларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш доирасини янада кенгайтириб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.
Амина Бекжанова,
Мўйноқ туманидаги “Muinak tour” МЧЖ раҳбари,
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳибаси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг