Ёшларимиз қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар замирида истиқлол сабаб яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар мужассам

26.08.2022, 16:37

Ёшларимиз қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар замирида истиқлол сабаб яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар мужассам

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Ғаллаорол туманида Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида туман мисолида мустақиллик шарофати билан ёшларнинг таълим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, спорт, адабиёт ва бошқа соҳаларда ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Биргина мисол, жорий йилда туманда  “Ёшлар дафтари”га киритилган 1376 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб дафтардан чиқарилган. Ёшларга 4,2 млрд. сўм кредит маблағи ажратилган. Бу эса туманда ёш тадбиркорлар сонининг ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда Ғаллаоролда ёш тадбиркорлар сони 750 тадан ошди. Улар бугунги кунда туман иқтисодини ривожлантиришга, ўз оилалари фаровонлигини таъминлашга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Тадбирда сўзга чиққан йигит-қизлар, туман ёшлари қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар замирида истиқлол сабаб яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар мужассам эканлиги, шу сабаб, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраш, Ватанимизни янада тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшиш барчанинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+