“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

26.08.2022, 16:47

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда “Ипотека-банк” АТИБ ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов, “Ипотека-банк” АТИБ раҳбарияти ва ходимлари, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этдилар. 

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марралар, шиддатли ислоҳотларлар бугунги куннинг асосий талаби эканлигини эътироф этишди. Зеро, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган, жамиятимизни тубдан ўзгартираётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб олинган залворли мақсадлар мужассам. Бу эса мустақил юртимизнинг бугуни ва эртасини янада мустахкамлаш, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишларда ўз аксини топмоқда. Мамлакатимизда амалга ошириладиган барча ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган асосий ғоя, Ўзбекистонда амалга оширилаётган интилишларнинг мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи тамойил “Инсон қадри учун” шиорида ўзининг яққол аксини топган. Зеро, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    1036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+