Энг чекка маҳаллаларда хотин-қизлар тадбиркорлиги кенг қулоч ёймоқда

26.08.2022, 16:48

Энг чекка маҳаллаларда хотин-қизлар тадбиркорлиги кенг қулоч ёймоқда

Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажрибага эга. Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.  

Ҳазорасп тумани “Саноат” маҳалласи аҳолиси ҳам ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, деярли ҳар бир оила ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган илғор маҳаллалардан. Партия Хоразм вилоят ва Ҳазорасп туман Кенгашилари вакиллари “O`zLiDeP ва маҳалла ҳамкорлиги – тадбиркорлик ривожлантириш омили” мавзусида маҳаллалардаги тадбиркорлар фаолиятини ўргандилар.

Маҳалла биноси қошида ташкил этилган пайпоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Shamaks tekstile Eksport” МЧЖда бугунги кунди 30 нафардан ортиқ маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Кунига 10 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган 30 та ускуна Хитой давлатидан олиб келиб ўрнатилган. 2 млрд банк кредити эвазига жорий йил феврал ойида ташкил этилишига қарамай ишлар анча йўлига тушиб улгурган. Ҳозирда бу ерда 35 турдаги эркаклар ва аёллар учун пайпоқлар ишлаб чиқарилиб ички бозорга йўналтирилмоқда. Келгусида режалар катта. Пайпоқларни қўшни давлатларга экспорт қилишни йўлга қўйиш билан бирга, корхона қошида болалар учун спорт кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган цех очиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида яна 20-30 хотин-қизнинг бандлиги таъминланади дегани.

Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандлар томонидан янги иш ўринлари яратилаётгани икки мақсадга хизмат қилмоқда. Биринчидан, ҳунармандчилик ривож топади, иккинчидан, аҳоли туруш тарзи янада яхшиланади.

Қувонарлиси, эндиликда аксарият юртдошларимиз уйларидан чиқмаган ҳолда даромад манбаига эга бўлишяпти.

 Галдаги манзилимиз мазкур маҳалланинг Офтоб кўчасида яшовчи ҳунарманд келинчак Феруза Шарипова хонадони бўлди. Туманга ўзининг нафис декоратив гуллари билан ном таратган бу келинчак яқин яқингача ишсизлиги боис “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган.  Ўзини ўз банд қилган қахрамонимиз нафақат ўзининг балки яна 8 нафар мазкур соҳага қизиқувчи маҳалла аёлларининг ҳам бандлигини касаначилик асосида таъминлаган. Даставвал онлайн курсларда турли тақинчоқлар, тасбеҳлар, келинчаклар учун тиллақошлар ясашни ўрганиб, аста секин декаратив гуллар ясаш  сирларини ҳам ўзлаштирган Феруза жорий йил бошида субсидия асосида уйи олдида кўчма дўкон ташкил қилиб, фаолиятини янада кейгайтиришни бошлаган. Эндиликда табиий гуллардан гулдасталар тайёрлашни йўлга қўйиш арафасида.

Шу кўчада яшовчи Юлдуз Қўпчанова ҳам момоларимиздан қолган кўрпа-тўшак қавиш ва қуроқчилик ҳунарини ўзлаштиргани туфайли бугун нафақат ўзини балки  ўн беш нафардан ортиқ  қўшнилари ва қариндошлари  ҳам даромадли бўляпти. Кам даромадли оила бўлганлиги боис “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган қаҳрамонимиз кретид маблағларига тикув машинаси олиб, уста шогирд анъанаси асосида қўрпа тўшак қовиш ва қуроқчилик билан шуғилланишни  йўлга қўйган. 

 Бир сўз билан айтганда бу маҳалладаги ҳар бир инсон касб-ҳунари, ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорлиги, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқачилик билан шуғилланиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга ва энг асосийси яхши дармад топиб, ўзининг ва маҳалладошларининг бандлигини таъминлашга эришмоқда.

Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+