Чорвачилик тармоқлари қўллаб-қувватланмоқда

26.08.2022, 17:08

Чорвачилик тармоқлари қўллаб-қувватланмоқда

Маълумки, Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларда ривожлантиришга қаратилган Тараққиёт стратегиясининг учинчи - “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” йўналишидаги 32-мақсадда чорвачилик ва озуқа базасини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Шу муносабат билан O'zLiDeP ишчи гуруҳлари томонидан жойларда турли хилдаги тадбирлар ўтказилмоқда

Мана шундай тадбирлардан бири Вобкент туманидаги “Оқ-Робот” фермер хўжалигида ташкил этилди. Ушбу тадбирда чорвачилик соҳаси ходимлари, фермер-хўжаликлари раҳбарлари, ветеринар ходимлар иштирок этишди.

Бугунги кунда Рустам Мирзаев раҳбарлик қилаётган ушбу фермер хўжалигида 150 га яқин қорамолллар парвариш қилиб келинмоқда.
Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш оилалар фаровонлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта ўрин эгаллашини инобатга оладиган бўлсак, бу соҳани қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш, наслчилик ишларини яхшилаш масалаларига сўнгги йилларда катта эътибор қаратилмоқда.
Маълумот учун, мамлакатимиз аҳолисининг кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум маҳсулотлари ташкил этади. Шу рақамнинг ўзиёқ чорвачилик ривожи иқтисодиётимиз учун қай даражада муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади.

Соҳани ривонлантиришда Вобкент ттуманида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган. Айни пайтда туманда 32 та чорвачилликка ихтисослашган фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларда 539 бош чорва моллари парваришланмоқда. Ўтган йили туманга Эстония, Латвия ва Австрия давлатларидан 539 бош зотдор моллар олиб келинди — дейди «Бухоро вилоят чорва-насл маркази»нинг Вобкент туман бўлими бошлиғи Муртазо Раҳматов. — Наслдор моллар туман иқлим шароитига тез мослашди. Уларнинг ҳар биридан сифатли ва наслли бузоқлар олиш мақсадида отарларга жайдари моллар аралаштирилмай боқилмоқда. Зоттор моллар сергўштлиги ва серсутлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Айни кунларда чорвадорлар учун муҳим палла, мавсуми бошланди. Бу — чорвадор учун қўшимча даромад, молларнинг туёқ сони кўпаймоқда, деганидир. Ана шу мақсадда бугун Вобкент туманида партия фаолллари ҳамда соҳа мутахассислари билан биргаликда тумандаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигида бўлиб, муаммо таклифларини яна бир бор ўрганиб чиқиб,ўзларининг маслаҳатларини беришди.

  • Кўрилди
    871
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+