Амалга оширилган ишлар сарҳисоби

29.08.2022, 16:23

Амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракциясининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги чора-тадбирлар устидан ҳудудда партиянинг таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида тегишли манфаатдор ташкилотларнинг ахборотини эшитиш режалаштирилган.

Фракциянинг навбатдаги мажлисида тегишли вазирлик ва идоралардан масъуллар, ZOOM платформаси орқали депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Жўқорғи Кенгесдаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов бошқариб борган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Бесинбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, стратегияни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳри, Бўзатов ва Тахиатош туманларида барча тармоқларни рақамлаштириш бўйича 84 та лойиҳа белгиланган. Ҳозирги кунда шундан 81 таси амалга оширилди. Қолган 3 таси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида ҳудуддан жами 131 минг 105 нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтиб, 65,4 минг нафардан ортиғи сертификатга эга бўлди. Шу билан бирга лойиҳа доирасида мамлакатимиз миқёсида ўтказилган танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикасидан 22 та умумтаълим мактабининг информатика ўқитувчиси ғолибликни қўлга киритди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қошидаги “Ахборот ва педагогика технологиялари инновация маркази” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Мактабгача таълимни бошқариш ахборот системаси”нинг мобиль қўлланмаси ишлаб чиқилиб, синов тарзида ишга туширилган. Вазирлик тасарруфидаги 436 та ташкилотдан 429 таси интернет тармоғига уланган бўлса, 7 та ташкилотда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Халқ таълими вазирликлари масъул ходимларининг ҳам маърузалари тингланди.

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдир.

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+