Ишчи гуруҳ аъзолари: ҳаво, сув, тупроғимиз салбий таъсирдан ишончли ҳимояланади

30.08.2022, 15:59

Ишчи гуруҳ аъзолари: ҳаво, сув, тупроғимиз салбий таъсирдан ишончли ҳимояланади

Аҳоли турмуш даражасининг ўсиши, албатта, товарлар, хизматлар истеъмолини ҳам оширади. Истеъмолнинг кўпайиши эса, ўз навбатида чиқиндилар ҳажми ортишига олиб келади. Халқ фаровонлиги узлуксиз ошаётган мамлакатимизда ҳам ана шундай жараён кузатиляпти. Эътиборлиси, давлатимиз, ҳукуматимиз бу масалани ҳам оқилона ҳал қилишга,  тегишли тизимларни такомиллаштиришга интиляпти.

 Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини 2022 йилда  амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 79-мақсади 288-бандида экологик талабларга жавоб бермайдиган маиший чиқинди полигонларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича аниқ-равшан вазифалар белгиланган.

Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб бориш бўйича партиямизда тузилган тегишли ишчи гуруҳ ана шу масала муҳокама қилинган давра суҳбати ўтказди. Депутатлар, партия фаоллари, экологик масалалар билан шуғулланувчи ННТ вакиллари қатнашган тадбирда ишчи гуруҳ раҳбари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Бахитбай Алдамуратов бу борада бажарилаётган ишларнинг зарурати ва аҳмияти тўғрисида атрофлича сўз юритди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари Умид Холматов, Азиз Алимов йиғилганларга белгиланган вазифалар ижроси, кутилаётган ижобий натижалар  тўғрисида маълумот бердилар. Хусусан, Президентимизнинг “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” жорий йил 11 августдаги фармони ва қарори   чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тизимини такомиллаштириш, санитар-тозалаш корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳага давлат-хусусий шериклик жорий этилишини кенгайтиришга хизмат қилишини ҳам қайд этдилар. Демак, замин, сув, ҳаво зарарли таъсиротлардан холи бўлдаи.

Қўмита вакиллари ишчи гуруҳ аъзолари – депутатлар, мутахассисларнинг саволларига жавоб қайтардилар.  

Тадбир иштирокчилари тегишли вазифалар бажарилиши, ишлар ҳолатини юқори баҳоладилар.

  Б.Исроилов,

ишчи гуруҳ аъзоси

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+