Бухоро вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Бухоро шаҳридаги “Banoaz Tekstile” МЧЖ раҳбари Махтоб Адилова

31.08.2022, 17:25

Бухоро вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Бухоро шаҳридаги “Banoaz Tekstile” МЧЖ раҳбари Махтоб Адилова

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз меҳнат фаолиятини 2007 йилда бошлаганман. 10 йил ўтгач Бухоро шаҳридаги “Banoaz Tekstile” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйдик ва “Турон” банкдан олинган  484 минг АҚШ доллари эвазига ушбу корхона тасарруфида Корея технологияси асосида помидор етиштиришга ихтисослашган иссиқхона ташкил этишга муваффақ бўлдик. Қолган маблағ ҳисобига Когон туманидаги  “Беклар” МФЙ ҳудудида ҳам 4 гектардан иборат худди шундай иссиқхона  фаолиятини йўлга қўйиб, Бухоро шаҳрининг “Ахмад Дониш” МФЙ даги “Темир дафтар”га киритилган ишсиз аёллардан 22 нафарининг бандлигини таъминладик.

Дастлабки мавсумда 100 минг АҚШ долларига тенг помидор маҳсулотини россиялик буюртмачиларга етказиб бердик. Тадбиркорлик фаолиятимнинг яна бир муҳим йўналиши – меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш бўлиб, бу борада ҳам кейинги пайтда ўз мақсадимиз сари дадил одимлаяпмиз. Вилоят марказида 34 ўринли янги меҳмонхона қурилиши битай деб қолган.Ҳозиргача 100 нафардан ортиқ иш ўринлари яратдик.

Мустақиллик чиндан-да буюк неъмат. Айниқса, кейинги 5-6 йилда ҳаётимизнинг турли жабҳаларида, хусусан тадбиркорлик соҳасида рўй  берган туб ўзгаришлардан кўз қувнайди. Биз сингари соҳа ходимларининг эса юртимизда ҳар томонлама қўллаб –қувватланаётганлиги, бу йилги кўрик-танлов ҳам биз каби ишбилармон аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятимизни янги босқичга кўтариш имкониятини берди. Биз ҳамкасб опа-сингилларимиз билан ўзаро тажриба алмашдик. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 август куни мамлакатимизнинг пешқадам тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқотида шахсан иштирок этганим оддий бир тадбиркор аёл сифатида қалбимни фахр-ифтихор ҳис-туйғуларига тўлдирди. Давлатимиз раҳбари томонидан мулоқот давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, белгилаб берилган 5 та устувор йўналиш келгусидаги фаолиятимизнинг янада самарали бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+