Қашқадарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Моҳичеҳра Аҳмедова” оилавий корхонаси раҳбари Сайёра Тожиева
31.08.2022, 17:28

Меҳнат фаолиятини оддий тикувчиликдан бошлаганман. Бундан ўн йил олдин маҳалладошларимнинг буюртмаларини бажариб, чиройли куйлаклар тикиб берардим, холос. Йиллар давомида билим ва тажрибамни ошириб бориб, аста секинлик билан фаолият турларимни кўпайтира бошладим. Миллий ҳунармандчилик билан жиддий шуғулланиб, момоларимиз қўлида сайқал топган миллий кашталарни қайта тиклай бошладим. Фаолият турларимни кенгая бошлагач, ўтган йили оилавий корхонага асос солинди. Бугунги кунда корхонамизда тикувчилик, гиламчилик, қандолатчилик, пахта титиш, йўнув цехлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Касбга ўқитиш марказимиз томонидан ўтган давр мобайнида 200 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшларга касб-ҳунар ўргатилди. Улар “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган кам таъминланган оилалар фарзандларидир.
Орзуйим нафақат маҳалладошларим, балки туманимизда истиқомат қилаётган юзлаб хотин-қизларни иш билан таъминлашдир. Очиғи туманимизда хотин-қизлар ўртасида ишсизлик жуда кўп. Кўпчилик аёллар бола боқиш, рўзғор ишларидан бошқасини билишмайди. Мен партия фаоли сифатида уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлашни мақсад қилганман.
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика ҳудудий босқичида воҳада ғолиб деб топилганим, мени янги-янги ютуқлар сари илҳомлантиради.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг