Навоий вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Ал-Азиз корхона” таъсисчиси Ж.Ражабова

31.08.2022, 17:30

Навоий вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Ал-Азиз корхона” таъсисчиси Ж.Ражабова

Асосий тадбиркорлик соҳамиз пилла кластери ҳисобланади. Навбаҳор туманидан 256 минг тонна, Конимех туманидан 6 минг тонна пилла хомашёси етиштирамиз. Пилла хомашёсидан ипак тайёрлаб Хитой, Ҳиндистон, Ветнам каби ўнлаб давлатларга экспорт қиламиз. Соҳани ривожлантириш мақсадида чет эл инвестиция дастури орқали Япония давлатидан 1 млн долларлик тўқув дастгоҳлари олиб келинди. Натижада хом ашёдан тайёр маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилади.

Бугунги кунда корхонамизда 78 нафар ходимларимиз доимий иш билан таъминланган. Бундан ташқари 14 минг нафардан зиёд мавсумий ишчилар мавжуд. Корхонамизда балиқчилик, тутчой, ғумбакдан мой олиш ва қўлда гилам тўқиш каби соҳалар ҳам мавжуд. Қўлда тўқилган битта гиламнинг нархи 2 минг доллардан сотилмоқда. 2021 йилда ҳамкор давлатларга 1 млн 50 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилдик. 2022 йилнинг охирида 1 млн 200 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.

“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловида биринчи ўриннинг берилиши мен ва менинг жамоамга катта эътибор, шу билан бирга катта масъулият деб биламан. Танлов давомида бир қанча ишбилармон аёллар билан танишдим ва бизнесимга доир ҳамкорлар топдим. Кейинги фаолиятимга доир режаларни тузиб олдим. Тадбиркорлигимни янада кенгайтириш бўйича бизнес ғоялар орттирдим.

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+