Тошкент вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Паркент туманидаги “SHABNAM ELEGANT” МЧЖ раҳбари Сурайё Телакова
31.08.2022, 17:37

Кўрик-танловда қатнашиб, ғолиб бўлиш, ҳакамлар ҳайъати мени шу мукофотга лойиқ деб топиши ҳақида ўйламагандим. Бу кутилмаганда бўлди. Танлов доирасида ўтказилган кўргазмада ўзим каби бошқа аёл тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашдик. Фаолиятимиздаги ютуқ ва келгуси режаларимиз ҳақида ўртоқлашдик.
Биз ҳам дастлаб 2013 йилда ўз иш фаолиятимизни 6 та тикув машинкаси билан бошлагандик. Юртимизда тадбиркорларга берилаётган эътибор, қўллаб-қувватлаш туфайли корхонамиз фаолиятини кундан-кунга кенгайтириб бордик. Ҳозирда корхонамизда 400 га яқин Япониядан келтирилган сўнгги русумдаги машинкаларимиз бор.
Бугунги кунга келиб, корхонамизнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 250 000 дона, махсус кийим 125 минг ёзги, 125 минг қишки комплект маҳсулотга етказдик.
Паркент тумани “Новдак” маҳалласидаги энг чекка ҳудуд аҳолисини ҳам иш билан бандлигини таъминлашга эришдик. Шунингдек, Наманган вилоятидаги 2 та фабрикани ўзимиз филиал қилиб олишга муваффақ бўлдик.
Корхонамизда 300 нафар хотин-қизлар меҳнат қилаётган бўлишса, шулардан 30 нафари “Темир дафтар”га, 30 нафари “Ёшлар дафтари”, ва яна 30 нафари “Аёллар дафтари” га киритилган шахслар ҳисобланади.
Мамлакатимизда опа-сингилларимизни касб-ҳунарга йўналтириб, уларни иш билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартишга, юртимиз фаровонлигига озгина бўлса ҳам хисса қўшсак, ўзимизни мақсадга эришган деб биламиз.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг