Тошкент шаҳри: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Сергели тумани “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ раҳбари Гулрух Худаойбердиева
31.08.2022, 17:38

Танлов ғолиби бўлганлигимдан жуда ҳурсанд бўлдим. Тадбиркорлик фаолиятимда 250 дан ортиқ ишчи ўринлари яратдим. Маҳсулотларимиз асосан Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Европа бозорларини забт этди. Жорий йил бошидан бугунги кунгача 1900 000 АҚШ долларидан ошиқ тайёр текстил маҳсулотлари экспорт қилинди. Корхонада, шунингдек, ички бозор учун импорт ўрнини босувчи тикув учун ип ва турли маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаряпмиз. Насиб қилса ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчиман. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги ишчи ўринлари очиш мақсадида лойиҳа қиймати 1.0 млн АҚШ долларидан ошиқ бўлган полиэстирли ип ишлаб чиқаришни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган бўлиб, Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу музокаралар натижасида 500 000 АҚШ долларидан ошиқ тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа амалга ошиши ҳисобига яна қўшимча 100 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилади.
Биз тадбиркорларга давлатимиз томонидан катта эътибор ҳамда ривожланишимиз учун имтиёз ва имкониятлар берилмоқда. Буни биз мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни олиб бораётган тўғри одилона сиёсати деб биламан.
O'zLiDeP томонидан тадбиркорлик ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларида катта ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Партия томонидан бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиш, фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги ҳамкорлар топишга ёрдам беради.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг