Фарғона вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Риштон туманидаги “ММ порселаин” МЧЖ раҳбари Муҳайё Сатторова
31.08.2022, 17:40

Корхонамизда 105 нафар ишчилар фаолият юритиб келмоқда. Йилига 7,4 млрд. сўмлик сопол ва чинни буюмлар ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. 2019 йилдан буён 710 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди. Сўнгги ўтган йилда корхонамиз томонидан 2799 та турли хилдаги буюмлар ишлаб чиқарилган. Мен ўз олдимга унутилиб борилаётган санъат турларини тиклаш ва анъанавий кулолчилик услубларини жорий қилиш мақсадаларини қўйганман ва бу соҳада тинмай изланишларни олиб боряпман.
Менга бу кўрик-танлов катта мақсадлар берди. Экспортни янада кўпроқ давлатларга йўлга қўйиш, ички бозорларда кўпроқ савдо ўринларини яратиш режалари пайдо бўлди. Мени яна бир карра мамлакатда ўз ўрни бор тадбиркор эканимни ҳис этишимга сабаб бўлди. O'zliDeP томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик - танлови доирасида биз каби тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаётган партия вилоят Кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Кўрик-танловда мен каби тадбиркор аёлларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишдим, уларнинг шижоатларидан хайратландим. Келгуси фаолиятим давомида партия туман кенгаши билан ҳамкорлик килиш ва барча ишчи ходимларимни партия сафига жалб қилишга ҳаракат қиламан.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг