Депутатлар мустақиллик дарсларида қатнашди

05.09.2022, 15:55

Депутатлар мустақиллик дарсларида қатнашди

 Бугун юртимиздаги барча таълим масканларида 2022-2023 ўқув йили учун умумий ўрта таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистонд аэл азиз, инсон азиз” шиори остида Мустақиллик дарслари ўтказилди.  

Қонликўл туманидаги халқ таълими бўлимига қарашли 2 - сонли умум таълим мактабида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни “Билимлар куни” байрами бўлиб ўтди.

Унда Қонликўл туман ҳокими А.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов, туман Ички ишлар бўлими раҳбари Ф.Урумбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, айниқса келажагимиз бўлган ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун  яратилаётган шароитлар,   мактаб остонасига қадам ташлаётган ўқувчиларни ва уларнинг ота-оналарини янги ўқув йилининг бошланганлиги билан чин дилдан табриклади. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 август кунги  "Қорақалпоғистон  Республикасида  тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ўқувчиларга ва ўқитувчиларга    аҳолининг кенг қатламига тарғибот қилинди.    

Мактаб остонасига қадам қўйган ўқувчиларга Президент совғаси тақдим этилиб, янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғи чалинди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+