“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида кам таъминланган оилаларга саховат ёрдамлари кўрсатилди

05.09.2022, 15:57

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида кам таъминланган оилаларга саховат ёрдамлари кўрсатилди

Байрам шукухи ҳукмрон бўлган ушбу кунларда O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари маҳаллий  Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида бир қатор тадбирлар, учрашувлар зўтказиш билан бир қаторда, аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлмоқдалар. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳолидан хабар олмоқдалар.

-  O`zLiDePнинг “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси байрамолди саховат тадбирлари билан уйғунлашиб кетди, - дейди халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Акбар Боқиев.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбирлар чоғида шаҳардаги    Кимёгар маҳалласидаги ижтимоий кўмакка муҳтож ва “Аёллар дафтари ” даги хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

Уларга депутат томонидан 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шундан сўнг “хонадонбай” муаммолар ўрганилиб, аҳолидан тушган барча мурожаатлар назоратга олинди.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+