Депутат фуқаролар мурожаатини хонадонма хонадон юриб ўрганди

05.09.2022, 16:03

Депутат фуқаролар мурожаатини хонадонма хонадон юриб ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Р.Юлдашева ўзи сайланган ҳудуд "Шаббоз" МФЙда аҳоли мурожаатларини хонадонма-хонадон юриб ўрганди. 

Аҳолини  қийнаб келаётган муаммо, фикр ва таклифлари билан ҳам ўртоқлашди. 

Ўрганишлар давомида кам таъминланган оила фарзандларини мактаб формаси билан таъминлаш масаласи кўтарилди ва ҳомийлар ёрдами билан  масала ҳал қилинадиган бўлди.

 Бундан ташқари 2 гуруҳ ногиронлиги бор фуқаронинг ҳам муаммоси атрофлича ўрганилди. Депутат Р.Юлдашева фуқаронинг муаммосини Ижтимоий хизмат бўлими орқали ногиронлик аравачасини олиб беришга келишиб олинди.

Бошқа ечимини кутиб турган муаммолар депутатлик ваколати доирасида ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

Халқ вакили ўрганишлар давомида 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, у ерда болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, муаммоларини ўрганди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+