Қорақалпоқлик тадбиркорлар учун кенг имконият ва шароитлар

05.09.2022, 15:59

Қорақалпоқлик тадбиркорлар учун  кенг имконият ва шароитлар

Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги жорий йилнинг 31 август куни қабул қилинган  Фармони бизнинг халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди, деб ўйлайман.

Фармонда кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш, инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қанча йўналишлар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъеклари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда: фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилиши, ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланиши барча тадбиркорлар ва ишбилармонларни беҳад қувонтирди.

Биз Беруний туманида фаолият юритаётган 30 нафар маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ушбу Фармон мазмун-моҳиятини тасдиқланган режа асосида ўз  сайловчиларимиз билан бўлган  учрашувларда кенг маънода тушунтириб, халққа етказишда албатта ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси халқи учун алоҳида чиқарилган бу Фармони, қорақалпоқ халқига бўлган улкан эътибори, ҳурмати бу табаррук заминда яшаётган барча кўп миллатли халқларимиз қалбини ғурурга тўлдирди.

Биз депутатлар ҳам ушбу Фармондан руҳланган ҳолда, она Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишда, ёш авлод тарбиясида уларни миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида, юксак инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашда бор куч-ғайратимизни аямаймиз.

Рахима Юлдашева

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+