Кам таъминланган ва имконияти чекланган 63 нафар хотин-қизлар ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

06.09.2022, 16:42

Кам таъминланган ва имконияти чекланган 63 нафар хотин-қизлар ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O'zLiDeP Ғузор туман Кенгаши томонидан “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аёллар ўртасида тиббий саводхонлик ва тиббий маданиятни ошириш мақсадида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида  “Соғлик – узоқ умр гарови” мавзусида хотин-қизлар ўртасида бепул тиббий-кўрик акцияси ташкил этилди.

Тиббий-кўрик акцияси “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Қашқадарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Акцияда кам таъминланган ва имконияти чекланган 63 нафар хотин-қизлар ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар ўз тавсияларини беришди. Тиббий-кўрик акциясида аниқланишича экологиянинг ифлосланганлиги ва ичимлик сувининг яроқсизлиги туфайли хотин-қизларда кўпгина касалликлар, жумладан зоб, ўт касаллиги, сурункали камқонлик ва буйракда туз йиғилиши каби касалликлар кузатилмоқда. Бу каби касалликларнинг олдини олиш мақсадида  шифокорлар УЗИ мутахассиси – Қуватов Мурод, терапевт Эшмирзаев Амир, ва педиатр –Хужамбердиева Лолалар акцияда қатнашди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими шифокорлари томонидан тиббий-кўрикка келган хотин-қизларга соғлом турмуш-тарзига қаттиқ риоя қилиш ҳамда касалликларнинг олдини олиш буйича керакли тавсиялар берилиб, бепул дори-дармонлар ва кузойнаклар берилди.

Шундан, 3 нафар хотин-қизга вилоят шифохонасида даволаниши учун йўлланма берилган бўлса, қолган беморларга туман ҳудудида стационар даволаниш учун тавсиялар берилди.

Тиббий-кўрик акциясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Бобомурод Ашуров, Мунира Нурхоновалар қатнашди. Партиямиз, O'zLiDePдан сайланган депутатларимиз ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мана шундай тадбирлар албатта  ўз самарасини беради.

 Чекка  қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқороларни бир неча йўналишдаги шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, аниқланаётган турли касалликларга вақтида даво чорасини кўриб борилаётгани келажак авлодларимизнинг соғлом бўлиб дунёга келишида кўмак бўлади.

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+