Олтинсойда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

06.09.2022, 16:47

Олтинсойда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

Олтинсой туманида ҳам дафтарларда рўйхатда турадиган ишсиз хотин-қизларга кредит ва субсидиялар берилмоқда. Хўш, ушбу маблағлар мақсадли сарфланаяптими?  Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида O'zLiDeP Олтинсой тумани Кенгаши аппарат раҳбари Жамшид Хаитов ва  туман Кенгаши депутати Хафиза Шерқобиловалар ҳудуддаги “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи хотин-қизларнинг хонадонларида бўлиб, “Аёллар дафтари” орқали олган кредит ва субсидиялардан мақсадли фойдаланаётган тадбиркорларнинг фаолиятини ўрганишди.

Шу маҳаллада яшовчи Холида Авазова тадбиркорлик қилиш мақсадида 15 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олганди. Ҳозирда оилавий кичик корхона ташкил қилиб, ўз маҳалласига сут ва сут маҳсулотларини етказиб бермоқда. Тикувчиликка қизиқиши бор Гулбаҳор Алимарданова ҳам ўзини ўзи банд қилиш учун олган 10 млн. сўм кредитга тикувчилик машинкаси харид қилиб, маҳалладошларининг ҳожатини чиқараяпти.

— Мен ҳам «Аёллар дафтари»да рўйхатда турардим, шу сабаб менга ҳам замонавий тикув машинкаси беришди, — дейди Зайнаб Муродова. — Илгари эски машинкада қийналардим, ҳозир эса янги машинкада қўни-қўшнимнинг ҳожатини чиқаётганимдан жуда хурсандман. Озми-кўпми, оиламга ҳам қўшимча даромад олиб кираяпман. Давлатимиз раҳбари томонидан бизга берилган шундай имкониятдан жуда мамнунман.

Ҳа, Олтинсойда Зайнаб опа каби ҳунарини ишга солиб, ҳалол меҳнат қилиб, даромад топаётган хотин-қизлар кўп. Муҳими, улар бугун ишлашяпти, ҳам оиласида, ҳам жамиятда ўз ўринларини топишга интилаяпти.

Феруза Раҳмонқулова,

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+