Тахиатошлик тадбиркорнинг 10 нафар ишчи-ходими партия сафига қўшилди

07.09.2022, 17:48

Тахиатошлик тадбиркорнинг 10 нафар ишчи-ходими партия сафига қўшилди

O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши томонидан партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот қилиш, сафдошларимиз сафини янада кенгайтириш, қуйи бўғинлар фаолиятини янада жонлантириш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.  

Тахиатош туманидаги “Асилжан DENTA” масъулияти чекланган жамияти 2014 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Асосан стоматология марказида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга йўналтирилган.  Марказда 10 га яқин ёшларимиз доимиq иш билан таъминланган.

Партия фаоли билан суҳбатлашар экан, сиёсий куч сифатида партия фаолияти, партиянинг мақсад ва вазифалари, электоратимиз бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар фермерларни қўллаб-қувватлаш борасида  олиб борилаётган ишлар, тадбиркорларимиз учун яратилаётган имконият ва шароитлар, жорий йилнинг 31 август куни қабул қилинган Президентимизнинг ПФ-213-сонли Фармонининг аҳамияти, бу албатта, жамиятимизнинг етакчи кучи бўлган тадбиркорларимизга қаратилаётган эътибордан дарак беришини алоҳида эътироф этди.

Мулоқот давомида тадбиркор Қ. Аймаханова ва унинг ишчи ходимларининг 10 нафари партияга аъзоликка қабул қилинди ва марказ қошидан янгидан БПТ очишга келишиб олинди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    638
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+