Интернет хавфсизлиги ва ёшларда интернет маданиятини шакллантириш масаласи муҳокама қилинди

07.09.2022, 17:53

Интернет хавфсизлиги ва ёшларда интернет маданиятини шакллантириш масаласи муҳокама қилинди

Гулистон тумани касб-ҳунар мактабида O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Интернет хавфсизлиги ва ёшларда интернет маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда O`zLiDeP Сирдарё вилоят ва Гулистон тумани Кенгаши ходимлари, депутатлар, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Гулистон тумани бўйича бош мутахассиси, туман ИИБ, касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг интернет ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, уларда ахборот олиш ва узатиш маданиятини шакллантириш, ёш авлоднинг руҳий саломатлиги ва маънавий-аҳлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборотдан қонуний муҳофаза қилиш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш ва бу бўйича шароит яратишдан иборат.

Мазкур соҳа дунё бўйича кундан-кунга жадал суратлар билан ривожланаётганлигини, айниқса, жаҳон тармоғидан фойдаланувчиларининг сони ортиб бораётганлигида кўриш мумкин. Ҳозирда интернет аудиториясининг катта қисмини ёшлар ташкил этмоқда. Жаҳон тармоғида яратилаётган имкониятларни инкор этолмаймиз, албатта. Бироқ, кучли мафкуравий таъсир кўрсатиш воситаси бўлган ушбу мўъжиза жиддий муаммоларни ҳам келтириб чиқараётгани ҳеч кимга сир эмас. 

Тадбирда сўз олган O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Ҳ.Жабборов, “Аёллар қаноти” раҳбари Н.Рустамова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Гулистон тумани бўйича бош мутахассиси У.Камолов, туман Кенгаши депутати Н.Ҳусанов ва бошқалар ёшларни интернет тармоғидаги бузғунчи контентдан ҳимоя қилиш ва уларда интернет маданиятини шакллантириш, мустақил фикрлайдиган ва ҳаётга теран қарайдиган маънавий етук, баркамол авлодни тарбиялаш, ахборот маконида салбий тусдаги таҳдидлардан асраш, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш, салбий веб-сайтлар орқали кириб келаётган ёт ғояларнинг олдини олиш ва таъсир кучини камайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. 

Тадбирда катта қизиқиш билан қатнашган ёшлар муҳокама этилаётган мавзу тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб, медиамаданият ҳамда медиасаводхонликни ошириш усуллари борасидаги ўз таклифларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+