Ангренлик тадбиркорлар яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда

08.09.2022, 16:56

Ангренлик тадбиркорлар яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда

Бугун инсон қадри улуғланаётган юртимизда тадбиркорлар ҳам муносиб тақдирланишмоқда. Меҳнатлари эътироф этилиб, мавқелари мустаҳкамланмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қарорига кўра, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилгани ҳам фикримизнинг ёрқин далили бўла олади.

Қулай тадбиркорлик муҳити ва эркин рақобат шароитида фаолият юритаётган тадбиркорларимиз бугун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва имтитёзлардан унумли фойдаланиб, ўзларининг фаолиятларини янада кенгайтиришмоқда. Даромадларини кўтаришмоқда. Бунинг ортидан, ҳудуд аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш ишига ҳам муносиб хисса қўшишмоқда. Натижада, аҳолининг моддий фаровонлиги тобора ортмоқда.

Ангрен шаҳридаги пурвиқор тоғлар орасида жойлашган “Янгиобод” санаториясида партия шаҳар Кенгаши ташаббускорлигида ўтказилган навбатдаги тадбирда ҳам мана шундай фидойи тадбиркорлар муносиб тақдирланишди.

Жонажон Ўзбекистонимиз давлат Мустақиллигининг 31 йиллик тўйи ҳамда 300 ўринга мўлжалланган сиҳатгоҳнинг 1 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирга ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам таклиф қилинди.

Тадбирда сўз олган партия шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Мукадам Нарбаева тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланаш, уларнинг меҳнатларини муносиб тақдирлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Хусусий секторнинг қўллаб-қувватланаётгани натижаси ўлароқ, мана шундай сиҳатгоҳлар барпо этилиб, халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этди. Санаторий раҳбари, халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги партия депутати Абдуқодир Бегматовнинг нафақат, шаҳар ва балки республикамиз иқтисодиёти ривожида ўз ўрни борлигини таъкидлади.

Сиҳатгоҳда фаолият юритаётган барча шифокор ва ҳамширалар, ишчи-ходимлар халқимиз соғлигини сақлашда тиббий хизмат сифатини янада оширишдек партиянинг ҳаётбахш ғоя ва дастурларини амалга оширишда камарбасталик билан хизмат кўрсатишаётганини қайд этди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан Абдуқодир Бегматов ҳам мамлакатда тиббий хизмат сифатини ошириш, бу борада хусусий секторнинг ролини кучайтиришда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами ҳақида ўз фикрларини баён этди. Яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиб, халқимиз соғлигини асраш ва тиклашга хизмат қилаётганликларидан мамнун эканликларини билдирди.

Тадбирда сиҳатгоҳнинг бош шифокори, партия фаоли Инобат Игамбердиева, бош шифокор ўринбосари Мансур Сапашов, санатория директори Д.Абдуманнабовалар ҳам партия Тошкент вилоят Кенгашининг Ташаккурномалари ва бир гуруҳ тиббиёт ходимлари эса партия Ангрен шаҳар Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Тадбир сўнггида дам олувчилар ўртасида  турли хил кўрик-танловлар ўтказилиб, ғолиблар сиҳатгоҳ маъмуриятининг санаторийга имтиёзли йўлланма, пул мукофотлари, гулдасталар кўринишидаги совғаларига эга бўлишди.

Байрам тадбири Ангрен шаҳрининг таниқли санъаткорлари томонидан тайёрланган бадиий қисмида Она Ватан, Мустақиллик, ёшликни тараннум этган куй-қўшиқлари иштирокчилар ва дам олувчиларга ўзгача кайфият бахш этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+